Ҳалол меҳнатнинг заҳматкаш фахрийлари

Ҳалол меҳнатнинг заҳматкаш фахрийлари

 

utlurtrldgepspsolbrpdp.jpg

 

 Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгаши қарори билан юрт равнақи, жамиятимиз ривожи йўлида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ва ҳозир ҳам жамоатчилик ишларида, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни қадриятларимизга ҳурмат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда намуна бўлаётган юртдошларимизнинг бир гуруҳига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Президентимиз ташаббуси билан “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонининг таъсис этилиши  ҳар бир меҳнат фахрийсига ўзини кўрсата олиши, бой ҳаётий ва касбий тажрибаси, билими, ақл-заковатини намоён эта олиши учун кенг имкониятлар тақдим этади.

Бу йилги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонига тавсия этилган ҳар бир номзоднинг ижтимоий-сиёсий ва жамоатчилик фаолияти номзодларни ўрганиш  комиссияси аъзолари томонидан холислик, шаффофлик ва адолат мезонлари асосида кўриб чиқилди. Жорий йилда мамлакатимиз бўйлаб 1 минг 16 нафар нуроний ушбу мукофот соҳиби бўлди.