“Ҳалол қурилиш ва ҳалол коммунал хизмат” лойиҳаси

“Ҳалол қурилиш ва ҳалол коммунал хизмат” лойиҳаси

 

risunok1768678678678678546456456eknkenkenkenkenapporaprapr56456.jpg

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон қадрини улуғлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, давлат бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ҳар бир соҳада адолатли ва самарали тизимни шакллантиришдан иборат. Айниқса, қурилиш, коммунал хизмат кўрсатиш ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш каби аҳоли манфаатлари билан бевосита боғлиқ йўналишларда коррупция омилларни бартараф этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Олий Мажлис ҳузуридаги Парламент комиссияси томонидан қўллаб-қувватланган “Ҳалол қурилиш ва ҳалол коммунал хизмат” лойиҳаси доирасида Навоий вилоятида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Лойиҳанинг асосий вазифаси қурилиш ва коммунал хизматлар соҳасида коррупция хавф-хатарларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, рақамли технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда ходимларда ҳалоллик ва масъулият тамойилларига асосланган касбий маданиятни шакллантиришдан иборат,

Маданий мерос объектлари халқимизнинг кўп асрлик тарихи, миллий ўзлиги ва маънавий бойлигини ўзида мужассам этган бебаҳо қадриятлардир. Уларни муҳофаза қилиш фақат бирор ташкилотнинг вазифаси эмас, балки давлат ва жамиятнинг умумий масъулиятидир. Шу боис бундай объектларда амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва реставрация ишлари қонунчилик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда, мутахассислар назорати ва жамоатчилик мониторинги асосида ташкил қилиниши муҳимдир.