«Алломалар мероси» ўқув маркази Қуръони каримни ўрганиш курслари сони кўпаймоқда

«Алломалар мероси» ўқув маркази  Қуръони каримни ўрганиш курслари сони кўпаймоқда

vroveovkeoyvkeryukpyukpukyp.jpg

Маълумки, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги «Алломалар мероси» ўқув марказида Қуръони каримни ўрганиш курслари ташкил этилган эди.

 

Ўқув курслари уч босқичда -  араб ҳарфларини ўргатиш,  тажвид билан ўқиш  қоидалари  ва Қуръони Каримни ўқиш ва ёдлаш бўйича амалга оширилади: Ўқув курсоарида тингловчиларнинг ёши чегараланмаган ва улар билим даражасига қараб курсни исталган босқичдан бошлашлари мумкин.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги ушбк "Алломалар мероси" ўқув марказининг яна бир - Юнусобод туманидаги филиали ҳам ўз фаолиятини бошлади.

 

Курслар ҳозирча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида мавжуд. Ташкилотчилар талаб ва имкониятлардан келиб чиқиб кейинроқ бошқа ҳудудларда ҳам Қуръон курслари очилиши мумкинлигини истисно қилмайди.