«Яллама» жоме масжиди
«Яллама» жоме масжиди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жойлашган «Яллама» жоме масжиди замонавий усулда битказилиб, фойдаланишга топширилди.
Масжид ҳонақоси кўркам ва шинам ҳолатда қурилиб, таҳоратхонада бир вақтнинг ўзида Аллоҳ таоло билан юзланиш учун 34 киши покланиш имконига эга бўлади. «Яллама» жоме масжиди 800 та намозхонни ўз бағрига сиғдира олади. Масжиднинг қурилиш жараёни 18 ой вақт мобайнида олиб борилди.






