“Ал-хабарул-явм” Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг онлайн семинари ҳақида
“Ал-хабарул-явм” Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг онлайн семинари ҳақида

21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида Имом Бухорий таваллудининг 1250 йиллиги муносабати билан “Имом Бухорий маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусига бағишланган онлайн семинар бўлиб ўтган эди.
Мазкур семинар ҳақида мисрлик журналист Фотима Бадавий Миср Араб Республикасининг “Ал-хабарул-явм” ахборот сайтида “Имом Бухорий маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” сарлавҳаси остида махсус хабар эълон қилди.
Бу материалда Ўзбекистонда онлайн семинарнинг мавзуси, бу тадбирда Ўзбекистоннинг етакчи олимларининг Имом Бухорий таваллудининг 1250 йиллиги муносабати билан мамлакатда белгиланган тадбирлар, илмий изланишлар ҳақида баиафсил маълумотлар берилган.
“Ал-хабарул-явм” онлайн семинарда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, мутахассислар ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг чиқишларини ҳам баён этган.




