Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда ҳамкорлик

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда ҳамкорлик

 

oldzlrldrldro.jpg

 

Тошкент шаҳрида «Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги: Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференция хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон тажрибасини халқаро ҳамжамиятга тақдим этиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни ўзаро алмашиш учун муҳим мулоқот майдони бўлди.

 Аёллар тадбиркорлигини камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш омили сифатида ривожлантириш, давлат органлари, Савдо-саноат палатаси ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигининг самарали механизмлари, ёш хотин-қизларнинг лидерлик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан маърузалар тингланди. Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги бўйича Озарбайжон тажрибаси ҳам тақдим этилди.

Тадбир якунида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди. Шунингдек, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада такомиллаштириш, миллий ва халқаро тажрибаларни уйғунлаштириш, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллиги ва ижтимоий ташаббусларини рағбатлантиришга қаратилган хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.