Ҳадис илми мактабига 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари
Ҳадис илми мактабига 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари

Ҳадис илми мактабига 2020-2021 ўқув йили учун имтиҳонлар ўтказилмоқда. 3 сентябрь соат 7:00дан бошлаб Ҳадис илми мактабига кириш учун “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” фани бўйича ижодий имтиҳон бўлиб ўтди.
Пандемия сабабли абитуриентларга қулайлик яратиш учун имтиҳонлар Самарқандда эмас, Тошкентда, Ҳазрати Имом очиқ майдонида ўтказилди.
Ҳадис илми мактаби битуриентлари учун “Ўзбекистон тарихи” фанидан тест синовибугун , 4 сентябрь куни ўтказилмоқда.
Бу йилги имтиҳонларини ташкил қилиш ва ўтказиш аввалги йиллардагидан кўра ўзгача бўлиши режалаштирилган.
Абитуриентлар учун очиқ майдонларда етарли ўринлар ҳозирланган бўлиб, имтиҳон жараёнлари интернет орқали онлайн узатиб борилмоқда. Бу эса, имтиҳонларнинг ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлайди.
Шунингдек, олинган билимларни синовдан ўтказиш онларида фарзандига далда бўлиш учун ота-оналар ҳамда шу соҳага қизиқувчилар масофадан туриб имтиҳон жараёнини исталган жойдан “facеbook” ва "youtube" ижтимоий тармоқлари орқали тўғридан-тўғри кузатиб ташкилий жиҳатларга баҳо беришлари мумкин бўлади.




