Ҳадис илми мактабида анъанавий ўқув жараёнлари бошланди
Ҳадис илми мактабида анъанавий ўқув жараёнлари бошланди

Ҳадис илми мактабида 16 ноябрдан талабалар учун карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда анъанавий дарс машғулотлари бошланди. Дарс машғулотлари карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда талабалар ва профессор-ўқитувчилар саломатлигини сақлаш мақсадида махсус режа-график асосида йўлга қўйилмоқда.
Мактабда Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизматининг бўлинма томонидан барча ўқитувчи ва талабалардан коронавирус таҳлил тести олинди ҳамда бино, ўқув аудиториялари ва талабалар турар жойида дезинфекция ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Мактабнинг биноси, ўқув аудиториялари ва талабалар турар жойини эпидемиологик ҳолати ўрганиб чиқилиб, хавфсизлик талаблари бўйича тушунчалар берилди.
Ҳадис илми мактабида талабалар ўқув биноси, талабалар турар жойи ва ошхонага кириш-чиқиши, ҳаракатланиши алоҳида эшик ҳамда йўлаклар ажратилди. Ўқув жараёнида карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда ўқитувчи, ишчи-ходимлар ҳамда талабалар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш мақсадида махсус белгилар ҳамда кўргазмали материаллар ўрнатилди. Талабаларнинг бир вақтда тўпланишини олдини олиш мақсадида курслар кесимида дарсга кириб-чиқиш оралиғи 30 дақиқа фарқ қилувчи дарс жадваллари ишлаб чиқилди.

Мактаб биноси ҳамда талабалар турар жойини пирометр, дозатор, антисептик воситалар билан таъминланди ҳамда уларни ишлатиш бўйича масъуллар бириктирилди.




