Ҳадис илми мактаби абитуриентлари учун имкониятлар

Ҳадис илми мактаби абитуриентлари учун имкониятлар

srthdyjsdrtjshtserghsergsergh.jpg

Ҳадис илми мактабининг ушбу ўқув йилидаги абитуриентлари учун қуйидаги имкониятлар берилади.

 

Биринчидан, Ҳадис илми мактабига абитуриентларни ҳужжатларини қабул қилиш муддати бошқа олий диний таълим муассасалари (Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси)дан фарқли ўлароқ, 10 кун олдин якунланишини инобатга олиб, Мактаб абитуриентлари жорий йилнинг  15 июлига қадар барча қабул имтиҳонларига иштирок этишади.

 

Иккинчидан, Қабул имтиҳонлари натижалари имтиҳондан сўнг тезда эълон қилинишини инобатга олиб, Мактаб абитуриентлари имтиҳон натижаларидан кўра кириш учун етарли балл тўплай олмаган тақдирда, 20 июлга қадар бошқа олий диний таълим муассасаси (Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси)га ҳужжат топшириш ҳамда қабул имтиҳонларига қайта иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.

 

Учинчидан, Ҳадис илми мактабига кириш учун етарли балл тўплаймаган абитуриентлар қабул имтиҳонларига қатнашиш орқали бошқа олий диний таълим муассасасига кириш учун қабул имтиҳонлари бўйича тажриба ҳосил қиладилар.

 

Демак, Ҳадис илми мактаби абитуриентлари бир йилда иккита олий диний таълим муассасасига ҳужжат топшириб, имтиҳон жараёнларига иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.