Абдулҳамид Кеший – буюк муҳаддислар устози
Абдулҳамид Кеший – буюк муҳаддислар устози

Сайёҳлик энг жадал ривожланаётган соҳалардан биридир. Мамлакатимизда ҳам туризмни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.
"Абдулҳамид Кеший – буюк муҳаддислар устози" мавзусидаг ташкил этилган онлайн анжуман Ўзбекистонда зиёрат туризмини кенг тарғиб қилишга бағишланди.
Ушбу онлайн анжуманда республика миқёсида туризм соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилот раҳбарлари ҳамда масъуллари, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари, Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси педагог-ходимлари ва бир қатор бошқа соҳа мутахассислари қатнашди.
Онлайн анжуманни Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори ҳадисшунослик бўйича фалсафа доктори Шукурилло Умаров олиб борди.
Маърузачи ўз нутқида Кўҳна Кеш, унда яшаб, илм йўлини танлаган бир қатор олимлар, хусусан, Абдулҳамид Кешийнинг ҳаёт ва ижодиёти, ёзган асарлари, илму маърифат йўлида амалга оширган саъй-ҳаракатлари ҳақида манбаларга асосланган ҳолда атрофлича маълумот улашди.
Иштирокчилар томонидан берилган қатор саволларга мутахассис Шукурилло Умаров томонидан жавоблар берилди.
Анжуман якунида соҳа мутахассислари томонидан мамлакатимизда зиёрат туризми соҳасини ривожлантириш мақсадида ўзларини фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларини билдирди.




