80 йиллик тарих

80 йиллик тарих

 

mmmmmmm.jpg

 

Тошкент вилоятининг йирик саноат марказларидан бири Ангрен шаҳри ўзининг 80 йиллик қутлуғ юбилейини нишонламоқда. Шу давр давомида бу ҳудуд мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим таянч нуқталаридан бирига айланиб, меҳнаткаш инсонлари, бой саноат салоҳияти ва бунёдкорлик анъаналари билан муносиб ҳисса қўшмоқда.

Бугун Янги Ўзбекистон деган тушунча халқимиз ҳаётидаги улкан ўзгаришлар, янгиланишлар ва тараққиёт рамзига айланди. Ана шу кенг қамровли ислоҳотларнинг амалий натижаларини Ангрен шаҳри мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Бир вақтлар асосан кўмирчилик ва оғир саноат билан танилган шаҳар бугун замонавий индустрия, халқаро инвестициялар, инновацион технологиялар, туризм ва кенг иқтисодий имкониятлар маркази сифатида янги қиёфа касб этмоқда.

Айниқса, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига амалга ошираётган ташрифлари, ҳудудлар ривожига бағишланган йиғилишлари ва белгилаб берган устувор вазифалари Ангрен тараққиёти учун муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қиляпти. Хусусан, жорий йил ҳудудга 200 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш режалаштирилган эди. Амалда эса натижалар кутилганидан ҳам юқори бўлмоқда. Йилнинг биринчи чорагидаёқ 41,7 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, белгиланган кўрсаткич 178 фоизга бажарилди. Бу рақамлар шаҳарда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сиёсати ва халқаро ҳамкорликнинг самарали натижасидир.

Биргина хитойлик инвесторлар билан эришилган янги келишувлар Ангрен иқтисодиёти учун янги имкониятлар эшигини очмоқда. Керамика, қурилиш материаллари ва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар юзлаб янги иш ўринлари яратилишига, маҳаллийлаштириш даражаси ошишига ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ҳажми кенгайишига хизмат қилади.