2026 йилда эҳтиёжманд оила фарзандлари учун 3 минг 600 та давлат гранти

2026 йилда эҳтиёжманд оила фарзандлари учун 3 минг 600 та давлат гранти

 

ykeryvkarvykarvaporvapovpropvrovapo.jpg

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ва унинг ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бажарилиши юзасидан ахбороти эшитилди.

Жорий 2026 йилда олий таълим билан қамраб олиш даражасини 45 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар фарзандлари учун 3 минг 600 та давлат гранти ажратиш, ҳудудий эҳтиёжлардан келиб чиқиб яна 1 минг 820 та мақсадли грант йўналтириш кўзда тутилган.

Халқаро аккредитациядан ўтган таълим дастурлари сонини 133 тага, ТОП-1000 рейтингга кирган олийгоҳлар сонини 4 тага етказиш режалаштирилган. “Универсиада”, “Талабалар лигаси”, “Беш ташаббус олимпиадаси” каби оммавий спорт тадбирлари орқали 600 минг нафар талабани қамраб олиш белгиланган.