2026 - ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили

2026 - ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили

 

fvykapfvkpfvapyvapyvapvap.jpg

 

       Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан ўтказган мулоқоти давомида  2026 йил Ўзбекистонда ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади днб эълон қилди.

      “Биз ёшларимизни нафақат замон билан ҳамнафас, балки келажакка тайёр қилиб тарбиялашимиз керак. Ҳеч қачон унутмайлик, келажак – замонавий билимлар билан қуролланган янги касб эгалариники бўлади”, - деди давлат раҳбари.

      Маълум қилинишича, иқтисодиётга йилига 30-35 миллиард доллар инвестиция, янги йўналишлар, замонавий технологиялар кириб келяпти, минглаб корхоналар ишга тушяпти. Шунинг ўзидан йилига 250-300 минг атрофида юқори даромадли иш ўринлари пайдо бўляпти.

     Бу жойлар, энг аввало, ёшлар ишли бўлиши учун қўшимча имконият. Лекин улар замонавий технология ва хорижий тилларни билиши, касбий кўникма ва малакага эга бўлиши зарурлиги таъкидланди.

     Шу мақсадда Касбий таълим агентлиги ташкил қилинмоқда. Ушбу агентлик ва ҳокимларнинг асосий вазифаси барча 598 та техникумга янги муҳит олиб кириш ва халқаро стандартларни жорий қилишдан иборат бўлади.