2025 йил мамлакат иқтисодиёти учун бурилишлар даври

2025 йил мамлакат иқтисодиёти учун бурилишлар даври 

bez-pkpkuiknazvania.jpeg

      Ўзбекистоннинг 2025-йили иқтисодий нуқтаи назаридан қандай ўтгани таҳлил қилинган материални омма эътиборига ҳавола этишни мақсадга мувофиқ деб топди. 

      Халқаро молия институтлари Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2025-йилда 7,3 –7,4 фоиз атрофида ўсишини прогноз қилганди. Натижа кутилганидан анча юқори бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2025-йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти қарийб 145 миллиард доллардан ошди.   унда бир йиллик иқтисодий ўсиш суръати 19,4 фоизни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич тарихда кузатилмаган максимум ҳисобланади. Таққослаш учун, 2024-йилда республика ЯИМ ҳажми 121,4 миллиард доллар, 2023-йилда 107,5 миллиард доллар бўлган.

     Иқтисодчилар фикрича, ялпи ички маҳсулот юқори суръатда ўсишига қатор омиллар таъсир қилган. Хусусан, сўмнинг тарихий мустаҳкамланиши ва реал ўсиш суръатларининг тезлашгани асосий нуқталардир. Қолаверса, иқтисодиётга сармоялар ва аҳоли даромадлари ортиши, иш ўринлари ҳамда давлат харажатлари кўпайиши ҳам қўшилган қиймат кўпайишига таъсир қилади.

     Янгиланган мақсадларга кўра, 2030-йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 240 миллиард доллардан оширилади. Дастлаб бу рақам 160 миллиард доллар, кейин 200 миллиард доллар эди. Энди эса марра янада юқори олинди. Таҳлилларга қараганда, 240 миллиард долларлик кўрсаткичга етиш учун иқтисодиёт йилига ўртача 10,6 фоиздан ўсиши талаб этилади.

     2025-йилда мамлакат ташқи савдосида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди. Айниқса, экспорт ҳажми 2024-йилдагига қараганда 23 фоизга ошиб, 33,4 миллиард долларга етди. Ўзбекистон хорижга энг йирик қийматда сотган маҳсулот олтин бўлди.