201 гумбазли масжид
201 гумбазли масжид

Бангладешнинг Тангил шаҳрида барпо этилган масжид дунёдаги энг баланд минорали масжид дея эътироф этилди. Унинг саккизта минораси бўлиб, улардан тўрттасининг баландлиги 451 метрни ташкил этади. Ушбу бетон билан кўтарилган миноралар ҳозирча дунёдаги энг баланд - 137 метр деб тан олинди ва Гинесс рекордлар китобига киритилди.
Масжид ғоясининг муаллифи Рафиқ ал-Исломнинг айтишича, у бу лойиҳани 20 минг АҚШ доллари билан бошлаган. Бироқ маълум вақт ўтиб, Аллоҳнинг уйига ўз ҳиссалари қўшмоқчи бўлганлар сони ортиб, масжиднинг майдони ва умумий қурилиш харажатлари 13 миллион долларгача етиб борган.
Натижада, улкан меъморий обида қад ростлади. Ушбу масжидда бир вақтнинг ўзида 15 минг киши ибодат қилиши мумкин. Ҳозирда меъморлар намозхонлар сонини 30 мингтага етказиш чораларини кўрмоқдалар.
Ушбу 201 та гумбази ва баланд миноралари бўлган Бангладешдаги масжид бутун дунёдан мусулмонларни ўзига жалб қилмоқда. Уни кўриш учун ўн минглаб сайёҳлар ташриф буюрмоқда.





