100 триллион сўмлик хусусийлаштириш дастури

100 триллион сўмлик  хусусийлаштириш дастури  

bez-naz9u9u987878vania.jpeg

 

Ўзбекистонда қиймати 100 триллион сўм бўлган янги хусусийлаштириш дастури бошланади. 

Дастур доирасида 1,3 мингта кўчмас мулк объекти, 8 минг гектар ер майдони ҳамда 66 та корхонадаги давлат улушлари савдога чиқарилади.

Давлат активини сотиб оладиган тадбиркорлар учун дастлабки тўлов миқдори 30 фоиздан 15 фоизга камайтирилади. Қолган маблағни фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилади.

Бундан ташқари, банклар балансида умумий қиймати 9,3 триллион сўм бўлган 2 минг 411 та мол-мулк сотилмай тургани маълум қилинди.