“10 минг қадам пиёда” ташаббуси тикланади
“10 минг қадам пиёда” ташаббуси тикланади

Президент ҳузурида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот ўтказилди. Унда қайд қилинишича, аҳоли орасида экологик маданиятни ошириш учун “10 минг қадам пиёда” ташаббусини тиклаш, “Соғлом турмуш тарзи” платформасини ишга тушириш, шунингдек, Самарқанд шаҳрида халқаро эко-кўргазмасини ўтказиш режалаштирилган.
Аҳоли орасида экологик маданиятни ошириш учун “10 минг қадам пиёда” ташаббусини тиклаш, “Соғлом турмуш тарзи” платформасини ишга тушириш, шунингдек, Самарқанд шаҳрида GEF-8 ассамблеяси ва “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмасини ўтказилади.
Давлатимиз раҳбари тақдимот қилинган лойиҳаларнинг экологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шаҳар ва қишлоқ муҳитини янада қулайлаштириш, шунингдек, ушбу соҳада илм-фан ва замонавий технологияларни кенг жорий этишдаги муҳим аҳамиятини қайд этиб, уларни маъқуллади.