Жадидлар меросига бағишланган анжуман

Жадидлар меросига бағишланган анжуман

aprprypray.jpg 

Фарғона политехника институтида “Жадидларнинг илмий-педагогик мероси: тарих ва замонавийлик” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Анжуманда ўзбекистонлик олимлардан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Россия Федерацияси ва бошқа мамлакатлардан келган таниқли олим ва экспертлар иштирок этди.

Конференцияда Туркистонда жадидчиликнинг майдонга келиши ва тадрижий ривожланиши, тараққийпарварларнинг миллий давлатчиликни тиклаш учун ҳаракатлари ва Туркистон мухторияти фаолияти, жадид мактаблари ҳамда уларнинг педагогик мероси, жадидчилик ғоялари ва Янги Ўзбекистон тараққиёти каби муҳим муаммоли масалалар муҳокама қилинди. Айниқса мамлакатимиз учун энг муҳим мавзулардан бири – миллат таълим-тарбияси масаласини муҳокама қилиш ва Ўзбекистонда жадидлар бошлаган ишларни давом эттириш, маърифатли жамият қуришда жадидчиларимизнинг эзгу ғоялари биз учун муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Анжуманда хорижий мамлакатлардан соҳа мутахассислари видеоконференция орқали иштирок этиб, жадидчилик ҳаракатининг ўзига хос жиҳатлари ва бугунги кундаги аҳамияти хусусида сўз юритдилар.

Халқаро анжуман давомида иштирокчилар Марғилон шаҳар ҳунармандлар уйи, Риштон тумани кулолчилик мажмуаси ва тарихий зиёратгоҳларга саёҳат қилишди.