Ўзбекистон ташаббуси билан 2027 йил Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб эълон қилинади

Ўзбекистон ташаббуси билан 2027 йил Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб эълон қилинади

 

vaoryarvar.jpg 

 

БМТ бош қароргоҳида Ташкилот Бош Ассамблеяси томонидан "2027 йил - Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили" резолюцияси бир овоздан маъқулланди. Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ушбу резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакат ҳаммуаллифлик қилди.

Ҳужжатнинг бош мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил октябрида Самарқандда бўлиб ўтган БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида туризм соҳасининг янги муаммолар ва замонавий хатарлар олдида барқарорлиги ва мослашувчанлиги борасида билдирилган фикрларига асосланган.

Давлатимиз раҳбари томонидан туризмнинг турли цивилизациялар бой маданий меросини асрашда, тинчлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашда, халқларнинг қадриятларини ҳурмат қилишда муҳим ўрин тутиши тўғрисида баён этилган тамойиллар ушбу резолюцияда мустаҳкамланган.

Резолюция 2027 йилни Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб эълон қилишни қарор қилади ҳамда БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилотини ҳукуматлар, БМТ тизимидаги тузилмалар, минтақавий ташкилотлар билан биргаликда йилни муваффақиятли ўтказиш учун комплекс чоралар кўришга чақиради.