“Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана”

 

“Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана”

 

vanrkenenr.jpg 

 

Қатарнинг Доҳа дизайн биенналесида “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” номли лойиҳаси билан  49 хил қўл меҳнати намунасини намойиш этмоқда.

Кўргазмадаги Ўзбекистон миллий павильони – ёғоч ва тўқимачилик ҳунармандлигининг бой тарихи, ранг-баранглиги, ижодкорлар маҳорати ва истеъдоди қатарчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан тақдим этилган мазкур лойиҳа маконнинг эстетик афзаллигини ёритиш, айниқса рангларнинг ўзига хослигига урғу бериш мақсадини ҳам кўзлайди.

Қатарда юртимиз энг илғор технологияларни татбиқ этган ҳолда, бой маданий меросни асраб-авайлаётган мамлакат сифатида кўп бор эътироф этиляпти.

Кўргазманинг биринчи кунидаёқ минглаб санъат мухлислари, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар, ўзбек диаспораси вакиллари ташриф буюрди. Улар Марказий Осиё ва бошқа минтақалардаги тарихий обидаларни асраш, қадриятларни эъзозлаш орқали жаҳон маданиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашди.