Ўймакор халқ устаси

Ўймакор халқ устаси

srtdjdrtjsdrhesreshrtjsstjh.jpg

«Ҳунарманд» уюшмаси Йўлбарс Ўтагановни ноёб ўйсакорлик ҳунари сирларини мукаммал эгаллаган қўли гул сифатида яхши билишади. Унинг ижод намуналари бир-бирини такрорланмаслиги, ўзига хос Андижонча услубда яратилганлиги билан юртимиз ва бошқа мамлакатларининг бино ва иншоаатларига кўрк бериб турибди.\

Уста томонидан Тошкентдаги Хотира майдони, Индира Ганди маданият саройи, Сулаймон тоғидаги Бобур хужраси, Андижондаги Бобур музейи, Мусиқали драма театри, Афғонистоннинг Канор қишлоғи яқинидаги Мавлоно Лутфий»зиёратгоҳида, яна кўплабб биносидаги нақшинкор пештоқ, эшик ва устунларни тайёрлаган.

Йўлбарс Ўтаганов Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги кўплаб тарихий обидаларни таъмирлашида ҳвс хизматлари катта. Айниқса унинг Имом Бухорий меъморий мажмуасини барпо этилишига қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилган. Ушбу мажмуа учун  уста асосий учта нақшинкор ва бетакрор кириш эшиклари ва баландлиги 7,5 метр бўлган 16 та маҳобатли устунлар тайёрлаган.

Ёғоч ўймакорлиги санъатини замонавий мебелсозлик билан уйғунлаштирган ҳолда яратган асарлари Россия, Ҳиндистон, Греция, Германия, Индонезия, Афғонистон каби давлатларда шахсий коллекциялардан ўрин олган.

Йўлбарс Ўтагановга «Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони берилган. Шунингдек моғир  ўймакор кўп марта танловларда «Энг яхши ҳунарманд» деб тан олинган.