Таниқли хаттотга олтин медаль

Таниқли хаттотга олтин медаль

 vnorvorvno.jpg

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси,таниқли ҳаттот Ҳабибулло Солиев Ўзбекистонда хаттотлик санъатини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси ҳамда узоқ йиллик фидокорона хизматлари учун Бадиий академиянинг олтин медали билан тақдирланди.

Ҳабибулло Солиев 1998 йили Истанбулда ўтказилган халқаро хаттотлар беллашувида “Девоний” хат услуби бўйича кучли ўнликдан жой олган юртдошимиз саналади. 

Устоз Ҳ.Солиев 1999 йили хаттотликда янги тарз, яъни нақшин безак ёзувининг алифбосини кашф қилгани учун Лоҳурдаги халқаро хаттотлар беллашувида «Парвин рақам» («Шарқ юлдузи») унвонига сазовор бўлган.