Сумалак сайли

Сумалак сайли

yervkovenovoykrykrvekovoyruyk.jpg

Жиззах вилоятида “Sumalak Party” ёшлар тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзланган мақсад 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан ёшларни миллий қадриятларга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда улар иштирокида ички туризм салоҳиятини янада оширишдан иборатдир. 

 

Жиззах вилоятида сўнгги йилларда барча соҳаларда ижобий ўзгаришлар сезилмоқда ва бунда туризм соҳаси муҳим ўрин эгалламоқда. Вилоятда туризмнинг барча турлари: агротуризм, экотуризм, гастрономик туризм, зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида қилинаётган чора-тадбирлар ўз самарасини кўрсатмоқда.  “Соҳибқирон дарвозаси” туризм объектида ўтказилаётган “Sumalak Party” ёшлар тарғибот тадбири ҳам ички туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда уни ёшлар иштирокида нафақат республикамиз бўйлаб, балки бутун дунёга кенг тарғиб этилишида муҳим роль ўйнайди.

ykervkoykoykrfrykeovnelvryuk.jpg

Тайёр бўлган сумалак ташкилотчилар томонидан эсдалик сов-алари билан бирга хайрия сифатида Жиззах шаҳридаги 29-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва ички туризм таргиботини кенг оммага ёйиш мақсадида М39 йўлидаги сайёҳ ҳамда йўловчиларга тарқатилди.

 naledeavryukpyururykurvneoevnlv.jpg