“Шоирларга бош бўлмоқ Рудакийга ярашар”

“Шоирларга бош бўлмоқ  Рудакийга ярашар”

 auvauauau.jpg

 

Ёшлигиданоқ шеъриятга ихлос қўйган  Абу Абдуллоҳ Жаъфар Рўдакий тахминан милодий ҳисоб билан 858 йили  Самарқанд яқинидаги Панжруд қишлоғида, деҳқон оиласида туғилган. У ўз замонасининг машҳур чолғучиси Абул Аббос Бахтиёр қўлида мусиқадан маълумот олдган,  дастлабки таълимини и ўз қишлоғида олган, ўқишини давом эттириш  учун Самарқандга борган. У ерда чуқур билим олиб, тез орада адабиёт ва санъат соҳасида ҳам донг чиқаришга муваффақ бўлган.

Рўдакий форс шеъриятининг шаклланишида улкан роль ўйнаган лирик ва эпик шоирдир. Уни ҳақли равишда  шу адабиётнинг Одам Атоси деб аташади. Шунингдек “Шоирларга бош бўлмоқ  Рудакийга ярашар” деб таъриф беришган.  Унинг шеърлари юксак маҳорати билангина эмас, юксак одамийлик, сўз санъати, халқона соддалик, доҳиёна тафаккур, туйғулар тозалиги бутун таровати билан кишини мафтун қилади.

Унинг қуйидаги сатрлари буни исботлаб туради..

“Жаҳоннинг шодлиги йиғилса бутун,

Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун”.

Баъзи  манбаларда Рудакийнинг етти юз минг байтдан  бир миллион уч юз  минг байтгача, бошқаларида эса юзта шеърлар тўплами ёзганлиги ҳақида маълумот берилади.

Сомонийлар давлатининг кўзга кўринган давлат арбоби, Наср II ибн Аҳмаднинг яқин дўсти Абуфазл Балъамий Рўдакий ҳақида «У фақат машҳур шоир бўлибгина қолмай, балки ўз даврининг етук олими ҳам эди»,- деб баҳо берган.