“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!”

“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!”

 

vapraprkego.jpg 

 

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан 2024 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган бош ғоя асосида кенг нишонланади.

                2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тузилади.

         Ташкилий қўмита Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш бўйича ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот тадбирлари дастурини тасдиқлайди, шунингдек, унинг амалга оширилишини таъминлайди.

         Жойларда Наврўз умумхалқ байрамининг барча тадбирларини миллий қадрият ва анъаналаримиз ҳамда замонавий тажрибалар асосида юқори савияда, оммавий сайиллар шаклида ташкил этиш, уларда халқимизнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади:

         - байрам тадбирларини баҳор айёмида борлиқнинг уйғониши, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, она заминга меҳр ва эътиборни акс эттирадиган, юртдошларимизни бугунги тинч ва осуда ҳаётимизни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга ундайдиган маъно-мазмун билан таъсирчан усулларда ўтказиш;

         - мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, халқимизнинг кундалик ҳаёти, онги ва дунёқарашида юз бераётган ижобий ўзгаришлар Наврўзнинг азалий қадрият ва анъаналарига ҳамоҳанг эканини намоён этиш;

         Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайилларини ташкил этиш.