Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига қўшимчалар киритилади

 

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига қўшимчалар киритилади

  apvyapavap.jpg

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, республика ҳудудида жойлашган бинолар деворларида ишланган мозаика композициялари ҳам энди Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилади.

         Хусусан рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойлардаги, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлигининг хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади.

Рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойларнинг кадастр ҳужжатига ушбу объектлар маданий қийматга эгалиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади.