Марғилонда анъанавий ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва дизайн бўйича миллий тренинги

Марғилонда анъанавий ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва дизайн бўйича миллий тренинги

 

fpfvyapvfayp.jpg

 

ЮНЕСКО 30 мартдан 8 апрелгача Марғилонда анъанавий ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва дизайн бўйича миллий тренинг ўтказмоқда. Ушбу тренинг Фарғона вилояти ҳокимлиги кўмагида ҳамда “Ҳунарманд” ҳунармандчилик ва халқ рассомлари уюшмаси, Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази билан яқин ҳамкорликда UNESCO томонидан ташкил этилди.

Тренинг Ўзбекистон номоддий маданий меросини асраш ва тарғиб қилиш ҳамда ижодкорликни ривожлантиришга йўналтирилган. У  Европа Иттифоқи ва ЮНЕСКO'нинг “Афғонистон, Марказий Осиё ва Эрондаги Ипак йўли мероси йўлаклари – Европа маданий мерос йилининг халқаро ўлчови” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Дастур назарий машғулотлардан иборат бўлиб, Ўзбекистонда анъанавий ҳунармандчиликнинг тарихий ривожланиши ва замонавий тенденциялари ҳақида кенг тушунча беради, шунингдек, анъанавий каштачилик, этно дизайн ва читгарлик бўйича амалий машғулотларни ўз ичига олади.