Маданий меросимиз — миллий мулкимиз

Маданий меросимиз — миллий мулкимиз

 

 ukajukajuka.jpg

 

         Ўзбекистондаги 4 та меъморий мажмуа – Хива, Бухоро, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий марказлари ЮНEСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Ноёб маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, тарихий шаҳарларнинг бош лойиҳаси ва менежмент режасини ЮНEСКО халқаро стандартлари ҳамда талабларига мувофиқ ишлаб чиқишга халқаро экспертлар ҳам кенг жалб этилган.

         Мамлакатимизда жами 8 минг 208 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти мавжуд бўлиб, шундан 4 минг 748 таси археология, 2 минг 250 таси архитектура, 678 таси эса монументал санъат ёдгорлиги, 532 таси диққатга сазовор жойлардир. Уларда режалаштирилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

         Маданий мерос объектларига фақат қўриқланувчи ҳамда муҳофаза қилинувчи иншоат эмас, балки мамлакатнинг моддий имкониятини кенгайтирувчи, ички ҳамда ташқи туризмини ривожлантиришга хизмат қилувчи имконият сифатида қаралади