Қорахонийлар даврига мансуб турар жой иншоотлари топилди

Қорахонийлар даврига мансуб турар жой иншоотлари топилди

 

 fkpfupfyvap.jpg

 

Наманган вилоятидаги Ахсикентда Қорахонийлар даврига мансуб турар жой иншоотлари топилди. Улар ўзига хос қурилиш услубига эга бўлиб, асосан синчли уйлар хом ва пишиқ ғиштлар билан қурилган. 11-12 асрларда Ахсикент аҳоли турар жойлари деворий суратлар билан безатилгани аниқланган.

Аҳоли турар жойларида ошхона, ювиниш хонаси, иситиш сандаллари, супалари ва махсус хўжалик ўралари мавжуд бўлган. Аҳоли зич яшагани учун шаҳарда икки қаватли уйлар қурилган. Уйларнинг ертўла қисми асосан пишиқ ғиштдан қурилган ва озиқ овқат омборлари вазифасини ўтаган. Шунингдек, алоҳида ерости иншоотлари ҳам қурилган. Аҳоли турар жойлари қолдиқларидан деворий сурат намуналари ва ўйма ганчли нақшлар ҳам топилган.

Шунингдек, топилган ўнга яқин сирли сопол идишларда ёзувлар борлиги аниқланди. Улар нақшга ўхшатиб ёзилган ҳикматли сўзлар бўлиб, “Фикр айтишга шошилма”, “Бахт бойликда эмас”, “Меҳнат инсонни улуғлайди” иборалари ифодаланган.