Йил якунлари

Йил  якунлари

 

 apyvayvayva.jpg

 

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йилги фаолият якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

         Таъкидланганидек, ўтган 2023 йил давомида халқаро миқёсда алоқаларни ривожлантиришга оид анжуман, семинар, давра суҳбати, Марказ китобларининг хориждаги тақдимотлари, ҳамкорликка оид меморандумлар имзоланиши, хорижга ташриф ва илмий сафарлар каби жами 100 дан ортиқ амалий тадбирлар ташкил этилди. Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг 5 нафар хорижлик совриндори Марказда малака оширди. Марказ илмий ходимларининг Покистон, Миср Араб Республикаси, Қозоғистон, АҚШ, Туркия ва Ўмон давлатларига илмий сафарлари уюштирилиб, турдош марказ ва нуфузли университетлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Ўтган йилда аҳолидан 9 та қўлёзма ва 20 та тошбосма асар ҳадя сифатида қабул қилиб олинди.

Имом Бухорийнинг 41 та мамлакатдаги 256 та кутубхона фондида сақланаётган 21 номдаги асарларига оид 3301 та қўлёзма нусхасининг давлатлар кесимида реестри тузилди.

 

Имом Бухорий “Жомиъ ас-саҳиҳ” асарининг хорижий давлатлар қўлёзма фондларида сақланаётган 100 та қўлёзма нусхаларининг электрон нусхалари жамланди.

“Саҳиҳул Бухорий” асарининг 200 та қўлёзма нусхаси аннотацияси тайёрланиб, факсимиле нусхасини яратиш мақсадида унинг фиҳристи тайёрланди.

Марказ фондида сақланаётган 300 та қўлёзма асарнинг аннотацияси тайёрланди ва улардан 115 таси Марказ сайтига жойлаштирилди.

Туркия, Япония ва Германия кутубхона фондларидаги 2155 та қўлёзма асар номи, муаллифи, тури, сақланаётган кутубхоналар аниқланди ва маълумотлар асосида рўйхати шакллантирилди.

Марказ қўлёзмалар фондида сақланаётган 62 та китоб (101 та асар, жами 10317 варақ)нинг электрон нусхаси тайёрланди.

Улуғ мутафаккирларимиз қаламига мансуб 22 та асар таржима ва таҳрир қилиниб, нашрга тайёрланди. Илмий ходимлар томонидан 300 дан зиёд илмий мақола чоп этилди. 4 нафар илмий ходим мақоласи Scopus номли халқаро рецензияли илмий адабиётларнинг ягона библиографик ва рефератив базасига киритилди.