«Имомлар юртига саёҳат»

«Имомлар юртига саёҳат»

dyjkfyjkdjtddthsdreghserg.jpg

Чеченистонда Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳиятига бағишланган «Имомлар юртига саёҳат» тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир доирасида икки томон туроператорлари ўртасида “ учрашувлар ҳам ташкил этилди.

 

Шу муносабат билан Чеченистонга Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Халқаро ислом академияси, Ошпазлар уюшмаси вакилларидан ташкил топган делегация келди.

 

Грозний шаҳрида ўтган Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳиятининг тақдимот маросимида сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм соҳаси ривожига қаратилаётган юксак эътибор, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

 

Таниқли ҳаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ томонидан намойиш этилган “маҳорат дарси” анжуман қатнашчиларида  катта қизиқиш уйғотди.

 

Бундан ташқари, Грозний марказида ўзбек миллий таомлари билан безатилган дастурхон ёзилди.

 gukfgukfyjdthdssegrseg.jpg