Илмий сафар

 

Илмий сафар

 

tgrtgrgr.jpg 

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров Жазоирдаги Ислом фанлари ва цивилизацияси тадқиқот марказига  илмий сафари доирасида Лагуат шаҳрида Шайх Саййидий Аҳмад ибн Ҳурма таваллудининг юз йиллиги муносабати билан Сўфийлик таълимоти маданияти фестивалининг «Тасаввуф наволари: инқилоб оҳанги ва куйлари» мавзусида ўтказилаётган ўнинчи семинарида иштирок этишди.

Марказ директори Ш.Зиёдов “Шайх Саййидий Аҳмад ибн Ҳурма ва унинг Қодирия тариқати илми ривожига қўшган ҳиссаси», «Тасаввуф куйлари санъати ва унинг қадимий тамаддуни» ҳамда «Жазоирда тасаввуф тарихи» деб номланган шуъбаларни ўзида жам қилган семинарда «Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги илмий алоқалар ривожи» мавзусида маъруза қилди.

Сафар давомида Ислом фанлари ва цивилизацияси тадқиқот маркази раҳбарияти ва Жазоирдаги турдош ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш юзасидан музокаралар ҳам олиб борилди.