“Илдизларни излаб: Ўрта Осиё ривожланган ўрта тош даврида”

“Илдизларни излаб: Ўрта Осиё ривожланган ўрта тош даврида”

 vapvfyapvap.jpg

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология марказида «Илдизларни излаб: Ўрта Осиё ривожланган ўрта тош даврида» мавзусидаги халқаро илмий семинар бўлиб ўтди.

Илмий семинар ўрта палеолит даврига бағишланган бўлиб, унда дунёнинг кўплаб жумладан, Россия Федерациясидан ва Европанинг бир қатор давлатларидан археология соҳасининг етук мутахассислари ўз маърузалари билан қатнашди.

Семинар доирасида ўрта палеолитнинг тор доирадаги муаммолари муҳокама қилинди. Улар қаторида «Обираҳмат ўрта палеолити: аждодларни излаб», «Ўзбекистон илк ўрта палеолит даври: Кўлбулоқ манзилгоҳи асосида», «Кўксарой 2-кўп қатламли ёдгорлик хронологияси бўйича дастлабки натижалар», «Ўрта Осиё палеолитини даврлаштиришнинг янги ютуқлари: люминесцент таҳлил», «Ўрта палеолит даврини ўрганиш истиқболлари (Тошкент ва Сурхондарё воҳаси янги ёдгорликлари асосида)», «Ўрта палеолит даври Обираҳмат манзилгоҳида суякдан ясалган буюмлар ишлаб чиқарилиши борасидаги изланишларга доир мулоҳазалар билдирилди.  

Маърузаларнинг яна бир йўналиши археология соҳаси таҳлил методларини ёритиб беришга қаратилди. Анжуман доирасида Ўзбекистон ва Ўрта Осиёдан ташқари Яқин Шарқ, Сибир ва Шарқий Европа палеолити муаммоларига оид илмий изланишлар хусусида ҳам сўз юритилди.