Хитойда араб тили ойлиги

Хитойда араб тили ойлиги

 

fpfyyapfyvap.jpg

 

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқининг маълум қилишича Хитой Халқ Республикасининг Пекин ва Шанхай шаҳарларида 28 мартдан 26 апрелга қадар “Араб тили ойлиги” дастури амалша оширилмоқда.

Араб тилини ўқитиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш, ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини ошириш, жараёнда мутахассислар иштирокини кенгайтириш мақсадини кўзлаган лойиҳа доирасида бир неча таълим муассасаси билан ҳамкорликда илмий тадбирлар ташкил қилинди. Араб тилида академик дастурлар таклиф қилувчи Хитой университетлари, шунингдек Хитойда араб тилини ўқитиш ва тарқатишдан манфаатдор уюшма ва марказларда ташрифлар, турли учрашувлар ўтказилади.

Академия Пекин тил ва маданият университети билан ҳамкорликда араб тилини ўрганувчилар ўртасида уч йўналишли: қироат билан ўқиш, ҳикоя қилиш ва ҳаттотлик санъати танловини ўтказмоқда.

Тўрт ҳафта давом этадиган, илмий симпозиум, икки муҳокама сессияси, илмий ташриф ва ўқитувчилар малакасини ошириш курсидан иборат дастур тил кўникмасини (тинглаш – гапириш – ўқиш – ёзиш) ривожлантириш, араб тилини иккинчи тил сифатида ўргатиш бўйича фаол стратегияни ҳаётга татбиқ этиш, амалиётни такомиллаштириш ва бошқа тилда сўзлашувчи араб тили ўқитувчилари малакасини оширишга қаратилган.

“Хитойда араб тили ойлиги” дастури Қирол Салмон номли халқаро араб тили академияси томонидан бошқариладиган “Араб тилини ўқитиш бўйича тадқиқот” лойиҳасининг бир қисми бўлиб, Ҳиндистон, Бразилия, Ўзбекистон, Индонезия сингари турли мамлакатларда амалга оширилмоқда.