Флоренция ва Венецияда Ўзбекистон кўргазмаси

Флоренция ва Венецияда Ўзбекистон кўргазмаси

 

 acacfacua.jpg

 

Шу йилнинг апрел рйида Италиянинг икки шаҳри – Флоренция ва Венецияда “Ўзбекистон: Саҳродаги авангард” кўргазмаси иш бошлайди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мазкур лойиҳа орқали Италия ва умуман жаҳон жамоатчилигига ХХ аср биринчи ярми санъати тарихининг муҳим, аммо бир қадар маълум бўлмаган бобини тақдим этади. Кўргазма икки бўлимга ажратилган ҳолда икки маскан – Венециядаги Ка-Фоскари университети кўргазма майдонида “Шакл ва рамз”, Флоренциянинг Питти саройида эса “Нур ва ранг” номи остида ўтказилади.

Кўргазмаларда ХХ аср биринчи ярмида яратилган 172 ранг-тасвир асари ва сурат, шунингдек Игор Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланаётган миллий безак ва амалий санъат буюмлари намойиш этилади.

“Ўзбекистон: Саҳродаги авангард” кўргазмасининг “Нур ва ранг” тақдимоти 2024 йил 16 апрелдан 30 июнгача давом этади.

 

fypfkapfykap.jpg 

“Шакл ва рамз” лойиҳаси эса 17 апрелдан 29 сентябрга қадар кўргазма майдонида мухлисларни чорлайди.