"Доруссалом" жоме масжидининг янги биноси

"Доруссалом" жоме масжидининг янги биноси

dtyjstserhgasrgawegagwawge.jpg

8 апрель куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги "Доруссалом" жоме масжиди янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

“Доруссалом” жоме масжидининг янги биноси қурилиш ишлари Тошкент шахар хокимлигининг 2017 йил 29 майдаги қарорига мувофиқ 2017 йил сентябрь ойида бошланган эди.

 

Жоме масжиди тахминан 5000 кишини сиғдиради. 56 метрли икки минора, баландлиги 30 метрли 3 та гумбаз (каттасининг айланаси 10х10, кичиклариники 5х5 метр) масжид кўркига ўзгача маҳобат бериб турибди. Барча шароитларга эга замонавий таҳоратхона (46 та хона ва 78 та таҳорат қиладиган жой) 120 дан ортиқ кишига хизмат қилади.

 

Шунингдек, 100 ўринли аёллар намозхона ва 30 га яқин кишига хизмат қиладиган таҳоратхона ишга туширилди. Бундан ташқари, масжидда кутубхона, мажлислар зали, имом хатиб ва ноиблар хонаси, ҳисоб ва мутавалли хоналари, ошхона, қоровулхона ва бошқа хоналар мавжуд.

 

Масжид очилиши тадбирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги уламолар, мутасадди вакиллар ва намозхонлар иштирок этдилар.

dxtjhdjhshserhsrhsrehserg.jpg