Бухорода II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали

Бухорода II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали

 yryaryavpr.jpg

Шу йилнинг 3-5 май кунлари кўҳна ва боқий Бухорода II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали бўлиб ўтади.

Фестивалнинг мақсади зардўзлик ва заргарлик йўналишларида фаолият олиб борадиган, соҳа тараққиётига салмоқли ҳисса қўшаётган тажрибали ва иқтидорли ҳунармандларни кашф қилиш, нодир ва йўқолиб бораётган санъат асарларини асраб-авайлаш, тиклаш, энг илғор амалий дастурларни тарғиб қилиш, ёш авлодга ушбу ҳунарни ўргатган ҳолда вилоятларда янги иш ўринларини яратиш, халқаро миқёсда миллий брендни яратиш ва оммалаштиришдан иборатдир.

Халқаро фестиваль давомида турли тақдимотлар, кўргазмалар, мусиқали театр намойишлари ва кўнгилочар дастурлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Шунингдек, анжуман доирасида қадимий шаҳарда “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантиришнинг истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилади.