Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий фаолиятига оид анжуман

 

Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий фаолиятига оид анжуман

 

 prvapruvvprfukpr.jpg

 

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида “Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий фаолияти ҳамда унинг жаҳон тамаддуни ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Буюк алломаларимиз, мутафаккир боболаримизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти билан курсантларни яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти илмий ходимлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда астрономия, география, геодезия, минерология, фармакогнозия каби фанларнинг дунё миқёсида қарор топиши, назарий ва амалий шаклланишида Берунийнинг хизмати беқиёс экани, шу сабабдан Берунийнинг ўз замонаси ва кейинги даврлардаги олимларга илмий таъсири кучли бўлгани қайд этилди. Замондошлари ва ундан кейинги асрларда яшаб ўтган шарқ мутафаккирлари, ҳаттоки Европа олимлари ҳам Берунийни ўзларининг устози ҳисоблаганлари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.