2024 йилги Наврўз умумхалқ байрами

2024 йилги Наврўз умумхалқ байрами

rayryryryer.jpg

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарорда Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайилларини ташкил этилиши баён этилган.

Бу йилги Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, улар учун дастурхонлар ташкил этиш ҳамда турли хайрия тадбирлари амалга оширилади.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирлар амалга оширилиб, Наврўз байрами арафасида республикамизнинг барча ҳудудларида, кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига қаратилган умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.

Байрам тадбирлари давомида ҳунармандчилик кўргазмалари ҳам ташкил этилади.