“Жаҳолатга қарши маърифат”

“Жаҳолатга қарши  маърифат”

yekorveoykeryukpfyuacfcafcu.jpg

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиалида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ташкил этилган маънавий-маърифий учрашув шу мавзуга бағишланди.

 

Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Т.Эвадуллаев ва Ж.Жумаевлар ўз маърузалари билан иштирок этди.

 

Нотиқлар мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, муқаддас динимизнинг софлигини асрашда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг тутган ўрни ва вазифалари тўғрисида батафсил тушунчалар беришди.

 

Маърузачилар томонидан шунингдек, ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз илмий меросини кенг тарғиб қилиш ҳамда улар асарларида илгари сурилган маънавий ва маърифий ғояларни ёшлар онгига сингдириш борасида қилинаётган ишларга оид маълумотлар келтирилди.

alvaotvkpryuapfyuayupvpry.jpg

Тадбир савол-жавобларга бой, қизғин давра суҳбати тарзида бўлиб ўтди.

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Матбуот хизмати