Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди

sthdrjdrthserhserhdrtjseew.jpg

1 апрелдан бир йилдан ортиқ вақт мобайнида юртдошларимизга хавф солиб турган коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди.

 

Аввалроқ юртимиз бўйлаб вакцинация жараёнларида ZF-UZ-VAC2001 — ўзбек-хитой вакцинаси ва Европанинг AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишга тайёргарлик кўрилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Апрель ойи давомида Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи навбатда, 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш кўзда тутилган. 

 

Бундан ташқари, сурункали касалликлари бор аҳоли вакиллари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ҳам биринчи навбатда эмлаш режалаштирилган.

 

Бунинг учун мамлакат бўйлаб 3 минг 138 та эмлаш пункти ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригада шай ҳолатга келтирилди. Ҳудудларга вакциналарни ташиш учун COVAX дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситаси келтирилди. 

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, эмлаш жараёнлари учун 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган.

ЎзА