Ўзаро ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади

Ўзаро ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади

 avpravraepravke.jpg

     Италиянинг «CORIES» исломий диний жамияти вице-президенти, Милан шаҳридаги Ал-Воҳид масжиди имоми Яҳё Сержио Паллавичини бошчилигидаги делегация аъзолари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

     Меҳмонлар Марказ фаолиятига юқори баҳо бериб, келгусида миллатлараро ва динлараро муносабатларни янада такомиллаштиришга доир лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш таклифини билдиришди.

     Учрашувда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, радикализмга қарши курашиш, исломнинг асл моҳиятини кенг тарғиб этишга қаратилган халқаро конференция ва онлайн семинарлар ташкил қилиш, ҳадисшунослик соҳасида ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш зарурати ва долзарблиги таъкидланди.

     Томонлар, шунингдек, Ўзбекистондаги илмий марказлар вакилларининг Италияга сафарини ташкил этиш ва турдош ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу билан бирга, 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб ўтказиладиган «Бағрикенглик ҳафталиги» тадбирларида икки мамлакат тадқиқотчилари иштирокини таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашди.