“Ҳунарманд” уюшмаси “Кулоллар сайлига” таклиф этади

“Ҳунарманд” уюшмаси “Кулоллар сайлига” таклиф этади

veovoevreyvkpyukpyukyukraypk.jpg

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан жорий йилнинг 10-11 апрель кунлари “Наврўз” этнографик боғида “Кулоллар сайли” миллий кулолчилик маҳсулотлари аукцион савдоси хайрия тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

 

 Кулолчилик маҳсулотлари аукцион савдоси сотувидан тушган маблағнинг бир қисми меҳрибонлик уйларига хайрия тарзида ўтказилади. Тадбирда юртимиздаги барча кулолчилик мактабларининг уста кулоллари, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган сулола вакиллари, халқ усталарининг маҳсулотлари кўргазмаси, сумалак сайли ва халқимиз севган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ташкиллаштириш ҳам кўзда тутилган.

 

“Ҳунарманд” уюшмаси “Кулоллар сайлига” барча юртдошларимизни таклиф этади.