Ҳунарманд хотин-қизлар

Ҳунарманд хотин-қизлар

 

yvaayvapvap.jpg 

Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ташаббуси билан ҳунарманд аёллар учрашуви ҳамда улар ижодига бағишланган кўргазма ташкил этилди. Унда мамлакатимизда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб имтиёзлар берилганлиги таъкидланди. 

Республика “Ҳунарманд” уюшмасига 4 минг 616 нафар ҳунарманд  аёл аъзо бўлиб, бугунги кунда ажратилган кредитлар, субсидиялар ва уста-шогирд мактабларининг ташкил топиши ҳисобига соҳада банд бўлган ҳунарманд аёллар сони 47 минг, шогирд аёллар сони 153 минг нафарни ташкил этади. 

2024 йилда эса яна 25 минг хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.  Уюшма қуйи тузилмаларининг ўзаро самарали ҳамкорлиги йўлга қўйилиши натижасида республика бўйича жами 9 минг 568 та маҳалланинг 7 минг 39 тасига ҳунармандчилик соҳасида иш бошлпди. “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан Уюшма аъзолари ва кам таъминланган ҳамда ишсиз, шунингдек, ногиронлиги бўлган жами 16,5 минг нафар фуқарога 15,6 миллиард сўм субсидия маблағлари ажратилди.