Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

 

pvaapvapap.jpg 

 

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 19 февралдаги “Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги  қарори қабул қилинган.

         Ушбу қрор  бўйича Махтумқули ҳақида туркман киноусталари билан ҳамкорликда бадиий фильм яратиш, юбилей муносабати билан шоир ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида спектакль саҳналаштириш, ўзбекистонлик ёш хонандалар ўртасида “Махтумқули шеърлари билан айтиладиган энг яхши қўшиқлар ижрочиси” республика танловини ўтказиш ва унга фахрий ҳакам сифатида туркман мутахассисларини жалб этиш, аллома хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказиш режалаштирилган.

         2024 йилнинг 26-27-март кунлари эса Туркманистоннинг Aнау шаҳрида “Туркий дунё маданият пойтахти” тадбирлари бўлиб ўтиши белгиланган. Ушбу тадбирлар доирасида Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилиши ҳам кўзда тутилмоқда.