Тошкент дарвозаларининг олтин калитлари

Тошкент дарвозаларининг олтин калитлари

  vprvprvaapv.jpg

 

         Тарихдан маълумки, қадимда Тошкент шаҳрининг 12 та дарвозаси бўлган. Шаҳар дарвозалари қоронғи тушиши билан ёпилган ва эрталаб тонг саҳарда очилгунга қадар ҳеч ким шаҳарга киритилмаган, ҳеч ким шаҳардан чиқиб ҳам кетолмаган. 

         Дарвозаларни махсус дарвазабонлар қўриқлаб турган. Дарвозалар ёғочдан ясалиб, усти темир ҳошия билан қопланган, турли зулфинлари бадиий нақшлар билан безатилган. Тошкент дарвозаларининг калитлари соф олтиндан ясалган. 

         Ҳозирда ушбу калитларнинг намуналари пойтахтимиздаги Тошкент музейи экспозицияларида намойишга қўйилган.

         Тошкент дарвозаларининг тарихи ва унинг калитлари ҳақида музей ходими Мунира Насриддинова батафсил сўзлаб берди. Унинг айтишича, Тошкент муҳим географик ўринда – Шарқ ва Ғарб мамлакатлари билан савдо-сотиқ йўлида жойлашган. Шу туфайли бу ерга узлуксиз савдо карвонлари келиб-кетиб турган. 

         Ўрта Осиёдаги бошқа шаҳарлар каби Тошкент ҳам Х асрда баланд мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Асрлар давомида шаҳар ҳудуди ўзгарган ва XIX асрга келиб қўшимча мудофаа деворлари қурилиб, янги дарвозалар ўрнатилади. Бу даврда шаҳарнинг 12 та дарвозаси тўлиқ шаклланган. Улар Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чиғатой, Кўкча, Самарқанд, Камолон, Бешёғоч, Қўймас, Қўқон, Қашқар каби номлар билан номланган.