Тарихий-меъморий мажмуасида Ҳунармандлар маркази ва Заргарлик мактаби

Тарихий-меъморий мажмуасида Ҳунармандлар маркази ва Заргарлик мактаби

styjdfykdykdsgsersfseghs.jpg

Миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш муҳим вазифалардан.

Аҳоли, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳунармандчилик борасида ҳар бир вилоятнинг ўзига хос анъаналари бор. Ҳар бирида қайсидир миллий ҳунармандчилик тури ривожланган. Қашқадарёда ҳам ҳунармандчиликнинг каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, миллий либослар тикиш, гиламдўзлик каби йўналишларда қўли гул ҳунармандлар фаолият олиб бормоқда.

Хўш, ҳунармандлар ўз ишини пухта, нозик дид билан бажариши учун нима керак? Албатта, қулай жой ва тайёрлаган маҳсулоти рекламаси. Бу борада Қарши шаҳридаги Ҳунармандлар маркази айни муддао.

Қарши шаҳридаги “Одина” тарихий-меъморий мажмуасида Ҳунармандлар маркази ва Заргарлик мактаби фаолияти йўлга қўйилди.

 fyukfgyulfyjsdrgsergehrtdjh.jpg

Мажмуадаги 20 та устахонада ҳунармандлар каштачилик, кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, металлдан буюм ясаш, соатсозлик, эсдалик совғалари, мусиқа асбоблари ясаш, миниатюра ва ранг тасвир, миллий либослар тикиш, гиламдўзлик каби йўналишларда фаолият олиб бормоқда. Бу ерда 150 га яқин иш ўрни яратилган.

Марказдаги ёпиқ хонада заргарликнинг назариясини ўқитадиган синф, бундан ташқари, Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари заргарлик мактабларига хос ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил қилинган. Кўргазмада Қорақалпоғистон ва Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё, Самарқанд ва Бухоро, Фарғона водийси ва Тошкент шаҳри мактаби санъати дурдоналари намойиш этилади.