Тарихий-маданий меросимиз - мобил иловада

Тарихий-маданий меросимиз - мобил иловада

dtrhdrtujherywrtwaewaefawefa.jpg

Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Шарқ маданияти ва меросини тадқиқ этиш илмий тадқиқот марказида “Буюк Ипак Йўли бўйлаб алифбели ёзувлар тарқалиши ва ёзув маданияти тарихи” номли мобил дастур ишлаб чиқилди.

 

Сўнгги йилларда юртимизнинг туристик салоҳиятини яхшилаш, диёримизга кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш йўлида катта ишлар амалга ошириляпти. Ватанимиз шонли тарихи, аждодларимиз бебаҳо мероси хорижликларни ўзига жалб этиши тайин. Фақат шу тенгсиз бойлигимизни кўрсата олишимиз лозим.

 

Ўзбекистон дунёга машҳур Буюк Ипак Йўлининг қоқ юрагида жойлашган. Бу йўл ўз вақтида Ғарб ва Шарқни бирлаштирган “интернет” вазифасини бажарган. Маданият, тил ёйилишида муҳим аҳамият касб этган. Айниқса, ёзув ривожини Буюк Ипак Йўлисиз тасаввур қилиш қийин.

 

Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Шарқ маданияти ва меросини тадқиқ этиш илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Нодир Каримов томонидан ишлаб чиқилган “Буюк Ипак Йўли бўйлаб алифбели ёзувлар тарқалиши ва ёзув маданияти тарихи” номли иловада Марказий Осиёда илк ёзув пайдо бўлиши, ёзувларнинг эстафетаси (бир-бирига таъсири) ва бунда Буюк Ипак Йўлининг ўрни тизимли тарзда очиб берилган.

 

Мобил иловада масалалар тушунарли бўлиши учун археологик қазишмалар натижасида аниқланган энг қадимги ёзув намуналаридан фойдаланилган. Дастур билан танишиб чиққан кишида ёзув маданияти ривожида ҳам Ўзбекистоннинг алоҳида ўрни борлиги ҳақида тасаввур пайдо бўлади. Юртимизда топилган қадимги ёзув намуналари билан танишиш имконияти туғилади.

fjftjkedrhsegheasrgserhdrjsrgh.jpg

Инглиз тилида ишлаб чиқилган мазкур илова хорижлик мутахассисларда ҳам қизиқиш уйғотиши табиий. Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан DGU 10266 рақами билан рўйхатга олинди.