Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи

Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи

eryckrvkrveoypkpypyukpukyr.jpg

Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган Султон Увайс Қараний зиёратгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокимлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари қатнашган.

 

Маълумот учун, Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи Чортоқ туман марказидан 35 километр узоқликдаги Балиқли кўл қишлоғида жойлашган. Зиёратгоҳда ислом оламининг табаррук авлиёларидан бири Султон Увайс Қаранийнинг мақбаралари мавжуд.

 

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 7 июль куни Увайс Қараний зиёратгоҳига ташрифидан сўнг, зиёратгоҳнинг 6 гектар майдонида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, 1500 тупдан ортиқ манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари экилган. Султон Увайс Қараний мақбараси тўлиқ қайта қурилган. 1400 ўринга мўлжалланган масжид ва таҳоратхона, мақбара ёнида айвон, замонавий меҳмонхона, миллий музей ва кутубхона, 3 та фаввора, дам олиш айвонлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари бунёд этилган.

 

Шунингдек, Увайс Қараний зиёратгоҳининг жанубий томонида оналари Биби Наима она зиёратгоҳи жойлашган. Биби Наима она зиёратгоҳида ҳам қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилган: 4 гектар майдон ободонлаштирилиб, 1000 тупдан ортиқ манзарали дарахтлар экилган.