Шарқ халқлари мусиқа маданияти
Шарқ халқлари мусиқа маданияти
Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали доирасида “Шарқ халқлари мусиқа маданияти: глобаллашув жараёнида ижодий уйғунлашув тамойили” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда ўттиз икки давлатдан 46 нафар мусиқашунос, фольклоршунос ва маданиятшунос олим, шунингдек нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари, илмий-ижодий марказ раҳбарлари иштирок этди.
Ушбу нуфузли конференцияда аждодлар бой меросини кейинги авлодларга етказиш туркий дунё давлатлари зиммасидаги муҳим вазифа эканини таъкидланди.
Шунингдек глобал муҳитда миллий ўзликни, бой меросни, моддий-маданий қадриятларни асраб-авайлаш, оммалаштириш борасида туркий дунёнинг ажралмас қисми бўлмиш Ўзбекистон улкан ютуқларга эришаётганлиги алоҳида таъкидланди.